ЭВРИКА!!! МЎЪЖИЗАГА ТЕНГ ИЛМ! XX асрнинг само физикаси бўйича энг йирик кашфиётлари “САМО ВА ЕР НАЗАРИЯСИ АСОСЛАРИ” номи остида

29 октября 2016

 

ТАБИАТШУНОСЛИК ФАНИ ИНСОНИЯТНИНГ УЛКАН МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШГА ҚОДИРМИ?

        

     Шубҳасиз айтиш мумкин: −Йўқ, қодир эмас!

     Президентимизнинг ўтган йилги БМТнинг янги мингйиллик тараққиётига бағишланган мажлисидаги нутқларида баъзи давлатлар ва давлатлараро муносабатлар, хусусан Афғонистондаги ва Қирғизистон жанубидаги вазиятлар ҳақида айтган гапларидан жиддий ташвишланиш оҳанглари сезилиб турипти. Биз бу социалогик муаммолар билан бир қаторда экологик, энергетик, сув танқислиги ва бошқа муаммолар борлигини ҳам яхши биламиз.

     Бироз юпантирувчи омиллар сифатида охирги пайтда Ўзбекистон билан кўпгина давлатлар ўртасида ўрнатилаётган ҳамкорлик муносабатларини келтириш мумкин, лекин боғланаётган алоқалар вақтинча ва суст бўлиб қолмаслиги керак.

     Янги юксак тараққиёт йўлига қадам қўяр эканмиз, бошиданоқ Ер шаридаги умуминсоний камчиликларни бартараф қилаолувчи тўғри йўналишни танлаб олиш жуда муҳимдир.

     Ҳозирги табиатшунослик фанининг Ер ва осмондаги кўпдан-кўп табиат сирлари олдида ожизлигига сабаб, бизнинг фикримизча, унда фан тараққиётини бемалол етаклаб, одамзоднинг турли ҳаётий муаммоларини осонгина ҳал қилаолувчи умумий бошқарувчи назариянинг йўқлигидир.

    Бизнинг 1983 йилдан бошлаб Ер ва осмон бўйича қўллаётган назариямиз фандаги турли умумсайёравий жумбоқларга жавоб берибгина қолмай, жуда кўп ҳолларда, уларни инсон манфаати учун ҳал қилаолиш имкониятига ҳам эга эканлигини кўрсатди.

     Гап шундаки, ҳозирги дунёда ҳукм суриб турган фан табиатнинг осмондагина эмас, балки Ерда ҳам жуда кўп ҳодисалар ҳақида тўғри фикр юритишдан ҳали анча йироқда.

     Бу масалаларни қисқача кўриб чиқишни Қуёш, Ер ва инсон тафаккурига боғлиқ бўлган уч қисмга ажратиш мумкин.

 

     Қуёш ҳақида гапирар эканмиз, олимлар тахминан XVII аср ўрталаридан бошлаб Ердаги ҳодисалар Қуёшдаги жараёнларнинг акс-садоси эканлиги ҳақида фикрлайбошлаганларини айтиш жоиз. Аммо, минг афсуски, бу боғлиқликлар бизнинг 20 йиллик тинимсиз уринишларимизга қарамай, ҳанузгача инсоният амалиётига татбиқ этилмаган.

     Қуёш-Ер алоқалари ҳақидаги биринчи умумлаштирилган тадқиқотлар таниқли рус олими Александр Леонидович Чижевскийнинг “Қуёш бўронларининг Ердаги акс-садоси” (Земное эхо солнечных бурь) деган китобида акс этган.

     Масаланинг ўрганилганлик даражаси ҳақида қисқача маълумот сифатида шу китобдан баъзибир рақамларни келтирамиз. Чижевский ўз китобида 391 та манбадан фойдаланган. Улардан 48 таси муаллифнинг ўзига тегишли бўлиб, 17 таси рус тилида, 31 таси немис, француз ва инглиз тилларида чоп этилган. Қолган 343 та манба 246 та чет эл муаллифларига мансуб. Уларнинг ҳаммаси 1656-1937-йилларда босиб чиқарилган.

     Бу манбаларда келтирилган фактларга қараганда, Қуёш фаоллиги (ҚФ) нинг ортиши Ерда магнит бўронлари, зилзилалар, вулқон отилишлари, атмосферадаги бўрон ва циклонлар, сув сатҳининг кўтарилиши, дарахтларнинг ўсиш тезлиги, балиқ овининг маҳсулдорлиги, дон экинларининг унумдорлиги, одам ва уй ҳайвонларида бола туғилишининг жадалланишига олиб келар экан. Бундан ташқари худди шу пайтларда вабо, ўлат, турли тиф ва грипп эпидемиялари, психик, неврологик ва юрак-томир касалликлари хуружлари кузатиларкан; ўлим, ўз ҳаётига суиқасд қилиш, маълум даражада техноген ҳалокатлар кўпаяр экан.

     Буларнинг ҳаммаси бизнинг тадқиқотларимиздан аввал маълум эди. Дунё фанида тарқалган тушунча бўйича ҚФ унинг ички қисмида ҳосил бўлади ва уни башорат қилиш мутлақо мумкин эмас. Муаммонинг ҳозиргача ҳал қилинмаганлиги шунинг учун бўлса керак деб ўйлаймиз.

     Камина 1975 йили ленинградлик Энергий Александрович Новиковнинг “Жумбоқлар сайёраси” (Планета загадок) деган китобини ўқиб чиққандан кейин фандаги ечилмаган муаммоларнинг кўплиги ва дунё олимларининг бу муаммоларни ечаолмаётганини кўриб, ларзага келган эди. Ўша йилиёқ бу масалаларни ечишга кейинчалик уриниб кўриш иштиёқи туғилган эди.

     1983 йили Ер магнетизми механизмини қидириш ва шу соҳа билимдонлари билан учрашиш, ҳамда улар билан ўз дунёқарашини ҳимоя қилиш учун баҳслашишлар натижасида жуда кўп фактлар йиғилиб қолди. Бу фактларни оламга маълум қилиш зарурати “Само ва Ер назарияси асослари” (Основы космологии и теории Земли) деган умумий ном остида ўзбек ҳам рус тилларида қатор китоблар ёзилишига олиб келди.  

     Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Новиковнинг китобида келтирилган жумбоқларнинг ҳаммаси ечилишга эга, мавжуд табиатшунослик фани эса жуда кўп ҳолларда нотўғри, табиатда йўқ қонун ва тахминларга таянар экан. Худди шунинг учун ҳам бизнинг тадқиқотларимиз жуда маҳсулдор бўлди.

     Ҳозирги замон само физикасини синчковлик билан ўрганиш кўпгина бошқа жумбоқлар қаторида ана шу салкам тўрт юз йиллик улкан муаммонинг ҳам ечилишига олиб келди. Натижада “Табиат ҳаракатлантирувчи кучларининг “э к з о г е н е т и к  н а з а р и я с и” деган ном остида Қуёш системаси барча осмон таналаридаги ҳаракатларни бошқариб турувчи кучлар назарияси шаклланди.

     Бу назариянинг фикрича ҚФ унинг ичида эмас, устида ҳосил бўлади. Бу – гравитацион ва электромагнит кучлари бўлиб, уларнинг йўналиши ва миқдори тинимсиз равишда ўзгариб туради, чунки уларнинг ҳаммаси бетиним ҳаракатда.

     Гравитацион кучларнинг таъсири шундаки, сайёра ва бошқа осмон таналари худди Қуёш юзасига осиб қўйилган жисмлардек, унинг айланиши натижасида у билан бирга ҳаракат қилишга мажбурдирлар. Шу сабабдан Қуёш системасининг структураси, бошқа майда сайёра-йўлдош системалари каби архимед спирали шаклига эга. Таналар орасидаги гравитация куч чизиқлари Қуёш юзасини худди ўлжасини ўраб олаётган ўргимчак “ип”ларидек босиб, “кишан”лаб туради.

     Осмон таналарининг ана шу тарздаги гравитацион боғлиқлиги Ньютон бутун олам тортилиш қонунининг пучлигини исботлайди ва ташқи гравитация кучлари фақатгина тез айланувчи оғир таналаргагина хослигини кўрсатади.

     Электромагнит кучларининг ишлаш механизми эса, худди автомашина стартеридаги статор ва ротор ўрамаларининг ўзаро таъсир суръатини эслатади.

     Илгарироқ Қуёш системасидаги баъзи сайёралар магнит майдонларининг шакли асосида Қуёш ва сайёралар магнит майдонларининг ўзаро итарилиши ва Ернинг перигелийга (яъни Қуёшга яқин) келиш пайтида унинг магнит майдони Қуёш магнит майдонини итариши ва бу итариш кучи Қуёшнинг юзасига бевосита узатилиши аниқланган эди. ҚФ бизнинг талқинимизда Қуёш юзининг “қайнаши” бўлгани учун, табиийки, Ер ва Қуёш магнит майдонлари орасидаги тўқнашув натижасида ҳосил бўлган майдон зичлашуви босими унинг қайнаш жараёнини ўчиришга хизмат қилади ва бу ҳодиса ердаги атмосфера босими қайнаётган сувни тинчлантиришга хизмат қилишининг бир бошқа кўриниши холос. Бу ҳодисалар китобларимиз саҳифаларида батафсил ёритилган.

     Шундай қилиб, ҚФ га таъсир кучларининг қуввати ва орбита бўйлаб ҳаракатининг давомлилиги бўйича 5 та осмон танаси ажратиб олинди. Булар − Галлей кометаси (орбитасининг кескин чўзиқлиги туфайли), Юпитер (магнит майдонининг кучлилиги туфайли), Ер (магнит майдонининг етарли даражада кучли ва эксцентриклиги туфайли), Меркурий (Қуёшга яқинлиги ҳамда икки турдаги, яъни ҳам гравитацион, ҳам электромагнетик таъсири туфайли) ва Ой (Ернинг атрофида айланиши натижасида Ер магнит майдонини ўзгарувчан тарзда тўсиб туриши туфайли) лардир.

    Зуҳра, Марс, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон ва бошқа осмон таналари ҳар хил сабабларга кўра ҚФ га мутлақо ёки сезиларли даражада таъсир қилмайдилар.

    Чижевскийнинг кўрсатишига биноан ҚФ Ер табиатининг турли хил ўзгаришларига олиб келар экан, улар Ер ҳаётига баъзан фойдали, баъзан зарарли таъсир кўрсатади. Шу сабабдан биз ишонтириб айтаоламизки, янги э к з о г е н е т и к назария тез орада ҳеч шубҳасиз турли ихтисос соҳибларининг ақл-идрокини ўзига жалб қилаолади ва сайёрамиз халқларининг ҳаёти бундан буёқ жуда тез суръатлар билан ривожланиши муқаррар, чунки энди биз ўз эътиборимиз, ақл-идрокимиз, куч-қувватимизни қачон ва қай томонга йўналтиришни яхши биламиз.

    Биз ихтиро қилган ҚФ ни башорат қилиш услуби, охирги олинган билдириш хатига биноан барча текширувлардан муваффақиятли ўтган ва маълум вақт ичида бизга патент берилиши муқаррар. Аммо шу ерда айтиш жоизки, бизнинг ўртача ойлик муддат учун ишлаб чиққан ҚФ ни башорат қилиш услубимиз 1992 йилдаёқ Москва шаҳрини иситиш тармоқларининг ходимлари соғлигини сақлаш ҳамда ўша тармоқдаги машина ва механизмларнинг ҳалокатсиз хизматини таъминлаш мақсадида ҳаётга татбиқ қилинган эди. Бу ҳақда керакли хужжатлар бор албатта.

     Ҳозирги эришилган имкониятлар эса, ҚФ нинг ҳар кунлик қийматини башорат қилишга қодир ва шу туфайли инсониятнинг ана шу муаммосига охирги нуқтани қўяди. Эндиги ҳаракатлар эса, Қуёш-Ер муносабатларининг кенгроқ ва чуқурроқ статистик ўрганилиши ва башорат қилиш услубини янада кўпроқ фактларни жалб қилиш ҳисобига аниқлигини ошириш борасида бўлиши керак.

     

     Экзогенетик назариянинг Ер учун иккинчи аҳамиятли томони, унинг одамлар ҳаётини яхшилашга  Ернинг ўзида хизмат қилишидир. Маълумки, бизга мактаб ёшимиздан бери барча осмон таналари, ўз ўқлари атрофида ҳам, орбита бўйлаб ҳам инерция кучлари ҳисобига ҳаракат қилади,- деб таъкидлаб келишган. Бу нотўғри таълимот ҳозиргача инсон тафаккурини кишанлаб келмоқда. Бу фикрни ким айтган ва тарқатган, бизга маълум эмас.

     Бизнинг Қуёш системасининг барча осмон таналари устида ўтказган тадқиқотларимиз кўрсатадики, янгиланиб турувчи фаол кучлар бўлмаганида, улар самода абадий тинимсиз ҳаракат қилаолмас эдилар, чунки Коинот узлуксиз равишда гравитацион ва электромагнетик кучлар билан тўла ва масса ҳамда зарядга эга бўлган ҳарқандай жисмнинг эркин учиб юриши табиат қонунларига хилофдир. Шунинг учун ҳарбир алоҳида вазиятда таъсир қилувчи кучлар манбаини ва уларнинг миқдорини аниқлаш мумкин; Ер учун эса, одамларнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида уларни сунъий равишда ўзгартириш ҳам мумкин, чунки уларнинг миқдорий кўрсаткичлари Ер шарининг ўқ атрофида ва орбита бўйлаб айланиш тезлиги билан ўлчанади.

      Текширувлардан маълум бўлишича, барча табиий офатлар ва ҳатто одамларнинг ҳархил гуруҳлари ўртасидаги низолар ҳам Ер ўз ўқи атрофида айланишининг аста-секинлик билан сусайиши (яъни сутканинг узайиши), бошқачасига айтганда, унинг қариши билан боғлиқ экан (масалан, охирги 500 млн. йил мобайнида сутканинг давомлилиги 3,2 соатга узайган; БСЭ, учинчи нашри, 9-том, 478-бет). Бундан ташқари, Ер айланиши тезлигининг сезилар-сезилмас нотекислиги ҳам Ер ҳаётига катта таъсир кўрсатар экан.

     Ер айланиш тезлигининг сустлашуви одам яшашига қулай бўлган майдонларнинг камайишига олиб келади, чунки бунда ҳаётбахш сувлар билан етарлича таъминланган  ўтлоқлар ва боғу-роғлар ўрнини аста-секин ҳаётсиз қир, адирлар ва саҳролар эгаллаб бораверади, негаки қуёшли куннинг узайиши ҳисобига сув билан ёмон таъминланган майдонлардаги ҳаёт иссиққа дош бераолмай чекинишга мажбур бўлади. Бундай вазият бугунги ҳаётда баъзи жойлар учун ҳар куни учратиладиган оддий аҳволдир. Жуда кўп ҳолларда бу шароит қўшнилар орасида ҳаёт учун кураш туйғусини уйғотиб, улар ўртасида низо ва урушларга олиб келади.

     Агар инсоният Ернинг айланиш механизмини топаолганда, унинг секинланиш сабабларини аниқлай олганда эди, сўзсиз, уни тезлатишга калит топаолган, сутка давомлилигини қисқартириш усулини топган ва  катта-катта ҳаётсиз саҳроларни қайтадан ям-яшил боғу-бўстонларга айланишига эришган бўларди.

     Айтиш керакки, деярли барча табиий офатларнинг сабабчиси – Ер шарининг нотекис айланишидир. Бизнинг зилзила ва вулқон отилишлари сабабини аниқлаш устида ўтказган тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, уларнинг энг кўп қисми Ер шари айланиш тезлигининг секинланишдан тезланишга ва, тескарисича, тезланишдан секинланишга ўтадиган чоғида содир бўлар экан.    

     Бу бизга Ернинг секинланиш сабабини аниқлаш ва уни зарарли ҳодиса сифатида бартараф қилиш кераклиги ҳақида уқдирув беради.

     Константин Алексеевич Куликовнинг “Ернинг айланиши” (Вращение Земли, Москва, “Недра” , 1985 г.) деган китобида Н.С. Сидоренковнинг 25 йил давомида Ер айланиши тезлигининг ўзгариб туришлари бўйича маълумот диаграммаси берилган.

     Диаграмма шуни кўрсатадики, Ер айланишининг ҳар йиллик суръати 25 йил давомида ўзгармас бўлиб, у кетма-кет алмашиниб турувчи икки марта секинланиш ва икки марта тезланишдан иборат экан.

     Ер айланиши тезлигининг фаслий ўзгаришларини синчковлик билан ўрганиш натижасида унинг максимуми ёзда содир бўлишини идрок этиш унчалик қийин эмас. Айни шу пайтда Ер Қуёшга ўзининг Тинч океанли томони билан қараб туради, ундан пастроқ бўлган иккинчи максимум эса, қиш фаслига, яъни Ер Қуёшга ўзининг Атлантик океанли томони билан ўгирилиб турган пайтга тўғри келади. Унда айланиш тезлигининг минимумлари баҳор ва куз фаслларига мос келади ва бу − Ернинг Қуёшга материкли юзалари билан ўгирилиб турганлигидан дарак беради (бу гапларни айтишда биз Ернинг марказий, яъни экваториал камарини назарда тутаяпмиз, чунки Қуёш ва Ер доимо ўзларининг экваториал кенгликлари устидаги магнит майдонлари билан итарилиб турадилар).

     Бу фактларнинг изчил идрок этилиши Ернинг ўз ўқи атрофида бир фазали ўзгармас ток юргизгичлари каби айланишидан дарак беради, чунки бизнинг ишларимизда кўрсатилганидек океан сувларининг электр ўтказувчанлиги қуруқликнинг электр ўтказувчанлигидан 15 минг марта ортиқроқдир. Электромагнит майдонининг қуввати уни туғдирувчи электр майдони қувватига тўғри пропорционал бўлар экан, демак табиийки, океан томондаги магнит майдонлар ўзаро кучлироқ итарилиб туради ва Ер айланишининг тезланишини келтириб чиқаради, материклар устидаги магнит майдонлар эса, жуда кучсиз ва шу сабабдан баҳор ва куз фаслларида Ер кўпроқ ёзда ва қишда олган тезланишларининг инерцияси ҳисобига ҳаракат қилади. Бу чоғда у юзасида “осилиб” турган Ойни сургаб юргани туфайли унинг тўхталтирувчи таъсирига осонроқ берилади ва кескин равишда секинланишга мажбур бўлади. Бу жараёнларни денгизчилар сувнинг кўтарилиш ва тушиш ҳодисаси туфайли доим яхши ҳис этадилар.

     Айтилган гаплар геофизиклар учун асрий жумбоқ бўлган Ер магнит майдонининг эксцентриклигини ҳам тушунтириб, асослаб беради.

     Шундай қилиб, агар биз – Ернинг зиёли фуқаролари материклар устидаги магнит майдонни кучайтираолсак, у чоғда Ер, ҳеч шубҳасиз, тез айланабошлайди. Натижада океанлар устидаги буғланишлар (яъни булутлар) тезгина қуруқликлар устига суриладилар ва ер юзидаги чучук сувли даръё ва кўлларни тўлдириб, экология деб аталувчи улкан муаммоларнинг бири бартараф қилинади. Бу − китобларимизда кўрсатиб ўтилган кўпгина бошқа муаммоларнинг ҳам ҳал қилинишига йўл очади.

 

     Учинчи сабабга ўтар эканмиз, каминанинг бундай шахдамлиги билим қуролини четга суриб қўйган кўпгина мутахассис шахсларда ғайирлик ҳиссини уйғотишини тилга олмай иложимиз йўқ, чунки агар ана шу сабаб бўлмаганида юқорида айтилган мулоҳазалар аллақачон ҳаётга татбиқ этилган ва кўпчиликка қурол сифатида хизмат қилаётган бўлур эди. Минг афсуски, бу − инсон номига иснод келтирувчи ҳол фақат бизнинг муқаддас Ўзбекистонимизгагина эмас, балки кўпгина бошқа мамлакатларга ҳам хосдир. Ортда қолган социализм тузумида бунга қарши, унча самарали бўлмаса-да, ёшларни тарбия қилиш мақсадида маълум очиқликда кураш олиб борилар эди, аммо ҳозирда, ҳарбир идора ва муассаса кириш олдига темир эшик ва қоровуллар ўрнатиб ташқи дунъёдан қўриқланиб олган шароитда бозор иқтисодиётининг қоидалари одамни одам томонидан очиқдан очиқ алдаши ва пул ҳукмронлигининг биринчи ўринга чиқиб олганлиги демократиянинг, (бу ҳақда қанчалик кўп гапирмайлик),  ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда. Буни биз қариялар турли бўлар бўлмас дорилар билан тўлиб-тошиб кетган кундан-кунга болалаб кетаётган дорихоналар тимсолида яққол кўриб турибмиз.

     Илмий кенгашларга асосланган илмий ишларни расмийлаштириш механизми бу тўсиқларни улоқтириб ташлашга қодир эмас, чунки кенгашларни ташкил этувчи олимларнинг аксарияти жамиятнинг шаддот ва ташаббускор аъзоларидан эмас, негаки уларнинг кўпчилиги ўз мартабаларининг шипига эришиб бўлганлар ва эришган мавқе ва обрў-эътиборларини сақлашга интиладилар. Шунинг учун мавжуд механизм оддий даражадаги, яъни тор ихтисос олимлари томонидан шу тор ихтисосликка мансуб ишларнигина тасдиқлашга қодир.

     Лекин агар илмий ишлар билимнинг маълум соҳасидан четда бўлса, бир вақтнинг ўзида бирнеча соҳа манфаатларига тегишли бўлса, агар улар фундаментал фанлар асосларини ларзага соладиган бўлса, агар уларни мавжуд номенклатура тармоғига киритиш мумкин бўлмаса, агар улар дунёда муаллифдан бошқа ҳечкимга аён бўлмаса ва агар муаллиф академик ёки, ҳеч бўлмаганда, фан доктори бўлмаса, у ҳолда бундай ишлар камбағал қариндош аҳволига махкумдирлар, чунки етакловчи давлат хизматчилари олимларга таъсир қилаолмайдилар, уларнинг фикрларига таянадилар. Олимларнинг кўпчилиги эса, айтганимиздек, ўз манфаатларини кўзлайдилар, фанда демократияни ўрнатиш учун ўзларининг биронта принципларидан, улар қанчалик нотўғри бўлмасин, воз кечишни истамайдилар, чунки айнан шу олимлар кенг тарқалган ўрта-миёна олимлардир; нооддий (экстраординар) ишлар ва уларнинг пул ҳукмронлигини тан олмай, ҳақиқат ҳукмронлигини тан олувчи муаллифлари учун эса улар орасида жой йўқ.

     Ҳозирги кунда фан тараққиётини тўхталтириб турган тўсиқлар, бизнинг фикримизча, қуйидагилардан иборат:

     1). Илмий ишларнинг тор соҳаларга ажратилганлиги ва шунинг учун муҳокама жараёнида бошқа соҳа вакилларининг аралашувига имкон йўқлиги. Ҳақиқатан ҳам ҳарбир соҳа ўзининг бошқарувчи академик ва профессорларига эга ва улар ўзларининг илмий принципларини бошқалардан қатъийлик билан муҳофаза қилиб турадилар.

     2). Табиат ҳодисаларини ўрганишдаги эмпириклик (яъни кузатув ва натижаларни оммалаштириш) ёки олинган материалларнинг ҳар томонлама чуқур талқин қилинмаслиги. Бошқачасига айтганда, ҳозирги замон фани кўпинча “қандай?” - деган саволга жавоб берадию, лекин “нима учун?” – деган саволга жавоб беришни ўз вазифаси деб ҳисобламайди.

    3). Табиатнинг ҳарқандай ташқи аралашувга нисбатан жуда юқори даражада сезгирлигини ҳисобга олмаслик. Бу ҳол шунчалик кенг тарқалганки, баъзилар яққол кўриниб турган фактларга ҳам қўл силтаб ўтишга ўрганиб кетганлар. Аслида эса, масалан Ньютоннинг ўзи нуқтавий масса тушунчасини қўллаб, ўзининг бутун олам тортилиш қонунида катта хатога йўл қўйган. Бу тушунча осмон таналарининг орбитал ҳаракатлари учун сезиларсиз бўлиши мумкин эди, лекин ўз ўқи атрофида айланиш жараёнида эса, бу хато ҳарқандай осмон танасининг келгусида айланмасдан тўхтаб қолишига ва бу жараёнларни ҳечким тушунаолмаслигига олиб келади. Ёки, масалан, барча астрономлар кометалар, массасининг кичиклигидан бўлса керак, сайёраларга таъсир қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса, улар сайёраларгагина эмас, ҳатто Қуёшнинг ўзига ҳам таъсир кўрсатиш имкониятига эгадирлар.

      4). Илму-фан баъзи соҳаларининг ҳаётдан йироқлиги ва халқ хўжалиги учун бефойдалиги. Маълумки, Ердаги ҳаёт унинг Қуёшга нисбатан содир бўлувчи орбитал ва айланма ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ. Демак, агар бу ҳаракатларнинг механизми топилса, у ҳолда уларга сунъий йўл билан аралашиш ҳам мумкин. Худди ана шу фикр бизнинг ҳамма кашфиёт ва ихтироларимизда етакчи ғоя вазифасини бажарди.

     Ҳозирги замон фанининг ана шу ва бошқа баъзи белгилари илмий тадқиқотларнинг эркин ва табиий ривожланишига катта тўсқинлик кўрсатади. Бу тўхталтирувчи омилларнинг фан йўлидан олиб ташланиши инсониятни экология, энергетика, экономика, социология, илм-маърифат каби соҳаларда йиғилиб қолган қатор муаммолардан халос қилган бўлур эди.

     Ҳалқ фаровонлиги учун ҳал қилиниши керак бўлган ишларнинг кўп ва турли-туманлиги, бизнинг фикримизча, ҳеч бўлмаганда “Космология ва Ер назарияси институти” номи билан янги бир илмий-текширув институти очилишини тақозо қилади. Бундай институтнинг давлат муассасаси сифатида очилиши эса, Ўзбекистонимизнинг обрў-эътиборини бутун дунё ҳамжамияти олдида янада юқори манзилларга олиб чиққан бўлур эди.     

    

     Бу мақолада кўтарилган масалалар билан астойидил қизиққан кишилар муаллифнинг яна қуйида келтирилган ишлари билан танишиб чиқишлари мумкин:

 

1.  Турсунов М.Х.  Вращение  планет и проблема жизни в Солнечной Cистеме. Рукопись монографии, Фонды каф. Полезные ископаемые ГРФ ТГТУ. 1986 г. 150 стр.

2.  Турсунов М.Х. Механизм возникновения земных электротоков и  земного магнетизма на её поверхности. «Узб. геол. журн. 1986, №3., С. 6.

3.  Турсунов М.Х. Ер – катта электр оханрабоси. «Фан ва турмуш», 1989,  

      №12, Б. 4.

4.  Турсунов М.Х. Механизмы генерации магнитного поля и вращения Земли. ТГТУ.  –Ташкент, 1990. −135 с., Ил. 42, −Библиогр. 57 назв., −Рус., –Деп. в УзНИИНТИ №1237 от 10.05.90, УДК 550.384:525.35.

5.  Турсунов М.Х. Механизмы вращения и активности Солнца. ТГТУ, 1990. −136 с., −Ил. 22, −Библиогр. 22 назв., −Рус., –Деп. в УзНИИНТИ №1238 от 10.05.90, УДК 523.73.746.

6.  Турсунов М.Х. Механизмы осевых движений Луны и Венеры. ТГТУ, 1990. −126 с., −Ил. 31, −Библиогр. 32 назв., −Рус., −Деп. в УзНИИНТИ №1188 –Уз 90 от 16.07.90, УДК 523.34-3.42.

7.  Турсунов М.Х. Вращение Земли и перспективы развития жизни на Земле. «Материалы научно-теоретической и технической конференции профессоров, преподавателей, аспирантов и научных работников ТашПИ». 1990. С. 40-42.

8.  Турсунов М.Х., Хамраев Ш.Ш., Садритдинов Б.С., Асабаев Ч.А. Солнечно-земной механизм вращения Земли и проблемы магнитобиологии. «Актуальные проблемы применения магнитных и электрических полей в медицине». Л., 1990. С. 197-198.

9.  Турсунов М.Ҳ. Ер қандай айланади?  Тошкент, «Фан ва турмуш», 1991 №1, бет 8.

10.       Турсунов М.Ҳ. Зуҳра нега тескари айланади? Тошкент, «Фан ва турмуш», 1991 №11, бет 14.

11.        Турсунов М.Х., Хамраев Ш.Ш., Садритдинов Б.С., Асабаев Ч.А. Перспективы использования геомагнитного поля для оздоровления экологии. «Магнитобиология и магнитотерапия в медицине». Сочи, Куйбышев. 1991. С. 73-74.

12.        Турсунов М.Х. Долгопериодическая неравномерность скорости вращения Земли и новейшая активизация тектоно-магматических процессов. «Узб. геол. журн.», 1992, №1.

13.        Турсунов М.Х. Механизмы вращения Меркурия и Марса. ТГТУ, −Ташкент, 1992, −24 с.,  −Ил. 2, −Библиогр. 18 назв., −Рус., −Деп. в УзНИИНТИ № 1766−Уз 92 от 30.12.92, УДК 523.41+523.43:523.4-327.

14.        Турсунов М.Х. Механизмы эволюции Солнечной системы и вращения удалённых планет. ТГТУ, −Ташкент, 1992, −66 с., −Ил. 13, −Библиогр. 23 назв., −Рус., −Деп. в УзНИИНТИ №1638-Уз 92 от 20.04.92.

15.        Турсунов М.Х. Промежуточный отчёт по теме «Разработка методики прогнозирования солнечной активности». Москва, Фонды Всесоюзного Научно-Исследовательского Центра Эниологии и Эниотехники (ВНИЦЕТ). 1992.

16.        Турсунов М.Х., Садритдинов Б, С., Асабаев Ч.А. Успехи науки – в учебники!.  Тезисы докладов ТГУ по проблемам преподавания. 1998.

17.       Турсунов М.Ҳ. Биз бошқа йўлдан кетаяпмиз. “Ҳуррият”, 1998 й., 23 дек.

18.       Даминов М. Р. Аравага йўл беринг!.  “Ҳуррият”,1999 й. 20-26 янв.

19.       Мирходжаев И.М. Аён ҳақиқатлар. “Ҳуррият”,1999 й.. 20-26 янв.

20.        Турсунов М.Х. Введение в космологию. Т., “Ўзбекистон Миллий  Энциклопедияси”. 2000. 55с.

21.        Турсунов М.Х. Как вращается Солнце? Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 39 с.

22.        Турсунов М.Х. Солнечная активность и возможности оптимизации жизни на Земле. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 135 с.

23.        Турсунов М.Х. Вращается ли Луна?, Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 122 с.

24.        Турсунов М.Х. Почему Венера вращается в обратном направлении? Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 36 с.

25.        Турсунов М.Х. Последняя версия тайны геомагнетизма. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 108 с.

26.        Турсунов М.Х. Вращение Земли и искусственная коррекция её природы. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 76 с.

27.        Турсунов М.Х. Меркурий и Марс – слуги двух господ. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 33 с.

28.        Турсунов М.Х. Ньютон или Кеплер? Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 95 с.

29.        Турсунов М.Х. К проблеме жизни в Солнечной системе. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 30 с.

30.       Турсунов М.Ҳ. Само ва Ер назарияси асослари. Т. ”Fan va texnologiya”, 2009. 295 b.

31.        Турсунов М.Х. Основы космологии и теории Земли. Т. ”Fan va texnologiya”, 2009. 427 с.

32.       Турсунов М. Ҳ.  Инсониятнинг улкан муаммолари. Уларни ҳал қилиш мумкинми?. Т. «Саховат», 2010 й. №4.

 

ТОПШИРИЛГАН ИХТИРОЛАР РЎЙХАТИ

 

33.       X, № IAP 20100502 Способ прогнозирования солнечной активности по числам Вольфа под влиянием гравитационного и электромагнитного воздействия небесных тел. (Уведомление, исх. №3742 от 12.04.2011).

34.       Н 05 F 7/00, № IAP 20100515  Способ использования земных электротоков (ЗЭТ) в качестве источника энергии.

35.       X, № IAP 20100538 Способ облагораживания природы Земли усилением её магнитного поля путём ввода железных колонн (в земную кору) на северном полюсе.

36.       X, № IAP 20100539 Способ ввода поправок с целью упразднения практики пересоставления магнитных карт.

37.       Х, № IAP 20100542 Способ оздоровления природы Земли искусственным устранением сезонных замедлений её вращения.

38.       Х, № IAP 20100543  Способ облагораживания природы Земли за счёт ускорения её вращения устранением замедляющего влияния кометы Галлея путём её расщепления.

39.       X, № IAP 20100609 Способ разделения характера и доли влияния субъективных участников из смешанного результирующего объекта информации на примере солнечной активности.

                                                                          

 

Алоқа телефонлари: 4934715, 2293426.

Email: cosmology1936@mail.ru

 

                                                 Мақсуд Ҳидоятович Турсунов, геолог.

Комментарии 5

Муаллиф шеърларидан намуналар:

* * *
Звезда на Востоке – клич и факел мой;
Добрая, мудрая – слався среди стран!
Тепло души своей, руд и разум свой
Тебе посвящаю Мой Узбекистан. 1975 г.

ЕРДА ҲАЁТ МУАММОСИ
Ер шари қариган, у қуримоқда;
Саҳролар каттайиб, чекинган ҳаёт;
Сув жуда камайган эски булоқда;
Улкан чинорлар ҳам бўлмоқда барбод.

Қояга айланган тоғда қасрлар;
Сув қочиб, бутбутун ташлаб кетилган;
Ҳаёт жўш урганди ўнлаб асрлар.
Эндичи? Булутга уя этилган.

Ерни ёшартириш мумкин деб ҳамон
Бонг урар интернет қўнғироқлари.
Бунингчун зарурдир катта бир ҳамъён,
Лек ўчиқ минг-минг банк пул чироқлари.

Пул топиш, пул йиғиш, пул бозорлари –
Ҳарқанча пул бўлса сарф бўлгувчидек.
Авлодлар топажак пул мозорларин
Иш топмай кўмилган тўқ ўлгувчидек.

Ҳаётбаҳш сайёра қариб боради,
Мавжудот сурилар ўликлик сари,
Интернет тинмасдан садо беради:
Борми ҳеч банкларнинг тўйиб қусари? 2006 й.

ЎЗБЕКИСТОНИМ
(тадбиркорлар гимни)
Етук фарзандларинг бирлашиб бугун
Умид-ашъёйимиз қилиб бир тугун
Мадҳингни оламга зикр этмоқ учун
Барала янгратиб оламга номинг
Йиғилдик она юрт Ўзбекистоним.

Қуролимиз бизнинг – ишбилармонлик,
Шиоримиз – мардлик ва беармонлик,
Вужудимиз соғлом, дори-дармонлик,
Оқламоқ учун биз Ўзи Бек номин
Олға бормоқдамиз Ўзбекистоним.

Юз киши қўшилса, чиқар юз ақл
Ҳаммага бир талаб – бўлиш мустақил
Нўноқлар учраса, ўргат, yста қил!
Шу алфоз эгарлаб отин, илҳомин
Ҳамма йўлда шахдам Ўзбекистоним.

Ҳушъёр, азми қатъий, етук тадбиркор,
Шижоат соҳиби, обрўъ-эътибор.
Ишин яхши билар, қўлда хати бор;
Ҳам билар, ҳам қилар ҳисоб-китобин
Темур бобо ўғли Ўзбекистоним.

Қисқа қилиб деяр бизни “УзЛиДеП”,
Балки фикри қатъий, якка сўзли – деб
Ёки ишин билар, ўткир кўзли – деб
Аста бораяпмиз пишитиб хомин
Ишонавер бизга Ўзбекистоним! 2011 й.

ГОРНАЯ РЕЧКА
За белой Гиссарской грядой
Каплями, мерцая стекает снег
И речка горная брызгаясь водой
Падает с неба прямо к весне.

Падает вечная юность планеты:
Ребенок – бьется и трепещет;
Ударясь упрямо на тяжесть столетий
Правду родительскую ищет.

Падает речка упрямо на камень,
А камень тверд, лысеглав;
Предков зов гудит веками:
Рассудит время кто прав. 1967 г.

ОЛИМ
«Олим бўлсанг олам сеники» -
Ваъда сўзлар янграр бетиним.
Барча тўғонларга кўникиб,
Олим бўлиб етилдинг иним.

Кашфиётлар, ихтиролар деб
Азиз ҳаётингни сарф этдинг.
Умр ўтди, оқибат, келиб
Тириклайин тарихга кетдинг.

Шундайлигин билмаслар асло
Ёру-дўстлар, на қариндошлар.
Фақат ўзингдурсан мустасно -
Фақат сенга аён бардошлар.

Яшаб йиғган ақлий бойлигинг
Ҳечкимга керакмас, нетасан.
Шукурки нафақа – ойлигинг.
Ҳажв аралаш кулиб айтасан:

Олим бўлсанг алам сеники.
Шоир ҳақи - қалам сеники.
Стул эгасига қарам – сеники.
…ўкинасан. қасам сеники. 2008 й.

РУБОИЙЛАР
Ўз қадринг баҳоси ўзингга равшан.
Ўзгалар учунчи? Ундан паст. Ишон!
Истасанг ортишин қадр-қийматинг
Ўз кучинг, ақлингдан топабил нишон.

Гар қувиш мақсадинг икки қуёндир;
Бириси у ёқда, бири буёндир.
Уларнинг ҳечбирин тутаолмассан.
Тутишинг бошқасин кўпроқ аёндир.

Афсус, кам қолмоқда сахий одамлар;
Энди кимни алдар суюқ қадамлар?
Барча ҳийлагарлар билиб қўйсинлар -
Уларга қийматдир айни шу дамлар.

Мол-давлат яхшими, ҳузур-халоват?
Одатда биттаси берилар фақат;
Иккисин дўстлиги йироққа кетмас;
Хотиржамликдадир муваффақият.

Қадаминг аввалдан билиб бос инсон;
Иложин тополсанг, яша бенуқсон;
Қалтисроқ қоқилсанг юраолмассан:
Тангрига тўнкамоқ ҳаммадан осон.

Қурувчи бўлсанг гар – сен ишбилармон;
Меҳнатда яшаган – доим беармон;
Ишдан қочиб қайга бораолурсан? –
Ҳаётинг - бекармон, ўзинг- бедармон.

1967-2017.
Мақсуд Хидоятович Турсунов - менинг ўзим. Юқорида келтирилган шеърлар ҳам менга тегишли. Ҳозирча ўзимнинг сайтим ишга тушгунча ўқувчига етказмоқчи бўлган гапларимни ана шу усул ёрдамида амалга оширишни лозим топдим.
М.Х. Турсунов

МАНИФЕСТАЦИЯ ЕСТЕСТВЕННОНАУЧНОГО КОММУНИЗМА

Маркс и Энгельс в 1848 г. написали Коммунистический манифест, создав тем самым теоретическую основу и программу социалистической революции. Ленин осуществил идею манифеста на практике. Сталин и Хрущёв привели идею манифеста к мировому господству. Брежнев, Горбачёв и Ельцины убили идею и её завоевания.
Это стало историей социалистической революции.
Настало время естественнонаучной революции. Её прочной теоретической основой является ЭКЗОГЕНЕТИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ МИРОЗДАНИЯ.
Здесь осуществление идеи будет выполняться незаметно, безболезненно, навсегда. Идея и её осуществление сами будут защищать себя своей жизнеспособностью. Октябрьская революция была преступлением одной части человечества по отношению к другой, ибо в любом общем потоке людей безусловно есть множество без вины виноватые, а построение счастья на несчастье других непростительно. Естественнонаучная же революция справедлива по отношению ко всему существующему; не только ко всем людям, но и всей природе, т.к. она − закономерный результат эволюции природы, а цивилизация есть продолжение этой эволюции. Поэтому её победа будет безвозвратной. Следовало бы создать партию природной справедливости.

С распадом СССР по вине политики наименьшего сопротивления ради собственного благополучия в международной арене произошёл шаг вперёд к национализму и два шага назад от интернационализма; усилились и продолжают распространяться межнациональ-ные скандалы; как будто никому нет дела до международной солидарности, дружбе между нациями, объединения усилий для решения общих проблем человечества. Это происходит потому, что все стремятся улучшить только свою жизнь за счёт других, то есть означает стремление к перераспределению существующих материальных благ.
Не секрет, что в совремённом мире люди живут просто по инерции, лишь с целью улучшения жизни в собственной стране, области, районе, микрорайоне, семье. Такая стихийная политика перетягивания одеяла означает отсутствие всякой морали во взаимоотношениях людей и напоминает борьбу за выживание в дикой природе. Ради выгоды люди не брезгуют ничем; в ход идёт хитрость, обман, коррупция, наркобизнес, всё, что ведёт к порче людей и общества, даже невинный спорт превращается в бизнес с теми же пороками. Обесценивается человек − главное богатство мироздания.
Преимущество социализма − в единстве. У капитализма такого рычага нет. У неё главный рычаг − конкуренция, а это есть взаимная вражда даже среди друзей и близких родственников; это − сплошной мрак, отсутствие гарантии простому и честному труженику, межнациональный, производственный и даже внутрисемейный шпионаж и терроризм.
Похоже, что надо начинать всё сначала. Надо, чтобы люди стремились ко всеобщему счастливому будущему сознательно, с желанием объединить усилия ради этого. Раньше это осуществлялось под руководством СССР и социалистического лагеря. Теперь же всюду царствует хаос, бардак в просторечии, стихия и самотёк. Из-за атрофии борьбы за светлое будущее подрастающему поколению не ясно на что тратить энергию.
В этих условиях единственно правильный путь − вооружиться ЭКЗОГЕНЕТИЧЕСКОЙ ТЕОРИЕЙ МИРОЗДАНИЯ [1], естественнонаучной теорией, которая доказывает, что движущие силы природы в виде гравитации и электромагнетизма образуются на поверхности небесных тел, в открытом космосе и природу Земли можно искусственно облагораживать точно так, как учёные совершенствуют созданные своими руками машины и механизмы. Таким образом, можно превратить безжизненные пустыни в хорошо обеспеченные пресной водой оазисы, что само собою устранит борьбу за выживание и перераспределение плодородных земель между людьми, причём достигается это общими усилиями всех жителей Земли и безусловно будет способствовать дружбе и сотрудничеству между людьми, целеустремлённому объединению. Житейского добра будет так много, что у людей появится возможность и стремление к духовному обогащению. Светлое будущее человечества − коммунизм наступит само собою без борьбы и людских жертв. Дальнейшее развитие цивилизации будет направлено на поиски удобных для житья планет, подобных Земле.
Так что существующее естествознание глубоко ошибается в своих выводах, что-де движущие силы находятся внутри небесных тел (в т. ч. Земли) и нет возможности на них повлиять. А это далеко отбрасывает мысль о возможности ими управлять.
История научного познания картины мира изобилует ошибками и их последующими исправлениями, о чём свидетельствуют следующие слова А.И. Еремеевой:
«Немалым тормозом на пути научного прогресса вставали привычка и инерция мышления, чрезмерное доверие к научным авторитетам, ошибочное закрепление конкретных результатов науки в качестве вечных философских принципов. … Каждая очередная ломка старой системы представлений, исчерпавшей свою эвристическую силу, но ещё общепринятой, стоило немалой крови тому, кто осмеливался поднять голос против традиций … .
А между тем не только постепенное развитие, совершенствование отдельных элементов картины мира, но и – время от времени – её фундаментальное изменение, революционная ломка неизбежны и происходят по своим объективным законам. Понять их – значит избежать лишней траты сил на тупиковые споры, не быть глухим к противоположному, нетрадиционному мнению и, оказавшись в преддверии новой эпохи, новой научной революции, не впасть в глубокое разочарование от мнимого бессилия … .
Постепенно противоречия между новыми фактами и существующей картиной мира растут, доводя ситуацию до кризисной, когда противоречия оказываются неразрешимыми в рамках существующих общих представлений о мире. Понимание неблагополучия сначала приводит к попыткам подправить существующую привычную картину мира … . Наконец, появляется «генератор» принципиально новой идеи, которая коренным образом изменяет существо астрономической картины мира, … разрешает все накопившиеся противоречия. Если идея убедительна …, то она привлекает внимание крупных научных сил … . И хотя сначала вокруг неё возникают острые дискуссии, уже в ходе их она подрывает основы старой картины мира. … генератор новой идеи или модели действительности является основным творцом новой картины мира, в том смысле, что он даёт первый толчок развитию мысли и экспериментально-теоретических исследований в новом направлении … .» [3, сс. 5-11].
Знания, преподаваемые в учебниках физики и астрономии остаются практически на уровне полувековой давности. Вступая в ХХI век было бы целесообразным очистить учебники от ошибочных законов и представлений и ввести в практику преподавания новые истинные законы, способные приносить реальную пользу в повседневной жизни. Естественно, задачей каждого члена общества является мобилизация всех своих знаний и способностей на помощь практике народного хозяйства.
В нашем капитальном труде [2] на примере всех тел Солнечной системы показано, что небесные тела без возобновляющихся реальных сил не могут ритмично и вечно двигаться в космосе, т.к. Вселенная наполнена гравитационными и электромагнитными силами, тормозящими свободное парение тел в пространстве. В каждом отдельном случае, можно указать на источники этих сил, определить количественные их параметры и даже изменять их с целью оптимизации жизненных условий.
Работы наши были практически завершены к 1987 году. Последующие годы ушли на то, чтобы убедиться, что революцию в науке невозможно совершить из-за отсутствия механизма реализации экстраординарных работ. Любые попытки хоть как-то изменить положение и снять «кандалы» современной науки отскакивают как горох об стенку из-за её бюрокритизации.
Короче, поскольку наука служит интересам трудящихся, она ответственна перед народом и должна быть под его неусыпным контролем. Выдвигаемая нами ЭКЗОГЕНЕТИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ (т.е. доказывающая, что движущие силы небесных тел, в т.ч. Земли возникают и находятся не внутри, а на их поверхности) способна, готова открыто и гласно решать все проблемы человечества перед народом.

1. Турсунов М.Х. Экзогенетическая теория мироздания науке и человечеству. Ташкент, «Fan va texnologiya», 2014, 117 c.
2. Турсунов М.Х. Основы космологии и теории Земли. Ташкент, «Fan va texnologiya», 2009, 427 c.
3. Еремеева А.И. Астрономическая картина мира и ее творцы. М., «Наука», Главная редакция физико-математической литературы, 1984. 224 с.

Просьба: Письма и отклики направлять на email: cosmevrica.uz@mail.ru
Я хочу продать свои открытия и изобретения по космологии. Стартовая цена любого из 25 разработок 100000 долларов США. Предложения прошу отправлять мне на email: tursunov_1936@mail.ru, cosmevrica@mail.ru.

Махсуд Хидоятович Турсунов (Ташкент)

ЭКЗОГЕНЕТИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ МИРОЗДАНИЯ,
СОСТОЯЩАЯ ИЗ 25 ОТКРЫТИЙ И ИЗОБРЕТЕНИЙ, КОТОРЫЕ
СПОСОБНЫ ПРЕОБРАЗОВАТЬ МИР К ЛУЧШЕМУ

1. Открытие механизма осевых движений Луны.
2. Открытие механизма гармонических колебаний на примере осевых колебаний (либрации) Луны.
3. Открытие механизма ретроградного вращения Венеры.
4. Открытие наклонённости орбиты Земли к эклиптике (экваториальной плоскости Солнца).
5. Открытие механизма вращения Солнца.
6. Открытие механизма активности Солнца.
7. Открытие механизма образования магнитного поля Земли (Экзогенетическая теория мироздания).
8. Открытие механизма «западного дрефа» магнитного поля Земли.
9. Открытие механизма вращения Земли.
10. Открытие механизма орбитального движения небесных тел Солнечной Системы.
11. Создание космологии (динамической астрономии) как нового учебного предмета.
12. Открытие механизма вращения Меркурия.
13. Окрытие механизма вращения Марса.
14. Открытие истинного закона гравитации.
15. Открытие взаимооталкивающего воздействия магнитных полей на примере солнечного и планетарного.
16. Открытие механизма, определяющего яркость звёзд.
17. Открытие механизма активности земной коры под влиянием Кометы Галлея.
18. Изобретение способа искусственного омоложения природы Земли.
19. Изобретение способа прогнозирования среднемесячных и ежедневных показателей солнечной активности (в числах Вольфа) на основе влияния шести небесных тел Солнечной Системы.
20. Изобретение способа использования земных электротоков (ЗЭТ) в качестве источника электроэнергии.
21. Изобретение способа облагораживания природы Земли путём ускорения её вращения устранением замедляющего влияния Кометы Галлея путём её расшепления.
22. Изобретение способа оздоровления природы Земли искусственным устранением сезонных замедлений её вращения.
23. Изобретение способа ввода поправок с целью упразднения практики пересоставления магнитных карт, используемых в навигации.
24. Изобретение способа разделения характера и доли влияния субъективных участников из смешанного результирующего объекта информации на примере солнечной активности.
25. Изобретение принципа работы беззвуковых скоростных летательных аппаратов на основе взаимоотталкивающего воздействия магнитных полей.

Письма прошу отправлять на email: cosmevrica.uz@mail.ru

I want to sell the discoverys and inventions on c0smology. The starting price of any of 25 workings out of 100000 US dollars. Offers I ask to send me on email: tursunov_1936@mail.ru, cosmevrica@mail.ru.

Mahsud Hidojatovich Tursunov (Tashkent)

THE EXOGENETIC THEORY OF THE UNIVERSE,
CONSISTING OF 25 DISCOVERYS AND INVENTIONS, WHICH
ARE CAPABLE TO TRANSFORM THE WORLD TO THE BEST

1. Discovery of the mechanism of axial movements of the Moon.
2. Discovery of the mechanism of harmonious fluctuations on an example of axial fluctuations (либрации) the Moon.
3. Mechanism discovery retrogradic rotations of Venus.
4. Discovery incline orbits of the Earth to ecliptic (an equatorial plane of the Sun).
5. Discovery of the mechanism of rotation of the Sun.
6. Discovery of the mechanism of activity of the Sun.
7. Discovery of the mechanism of formation of a magnetic field of the Earth (the Exogenetic theory of a universe).
8. Mechanism discovery «western dreyf» a magnetic field of the Earth.
9. Discovery of the mechanism of rotation of the Earth.
10. Discovery of the mechanism of orbital motion of Solar System.
11. Creation cosmology (dynamic astronomy) as new subject.
12. Discovery of the mechanism of rotation of Merkury.
13. Discovery of the mechanism of rotation of Mars.
14. Discovery of the true law of gravitation.
15. Discovery mutual repulsive influences of magnetic fields on an example solar and planetary.
16. Discovery of the mechanism defining brightness of stars.
17. Discovery of the mechanism of activity of earth crust under the influence of Komety of Galley.
18. The Invention of a way of an artificial rejuvenation of the nature of the Earth.
19. The Invention of a way of forecasting of monthly average and daily indicators of solar activity (in Volf's numbers) on the basis of influence of six heavenly bodies of Solar System.
20. The Invention of a way of use of terrestrial electrocurrents as an electric power source.
21. The Invention of a way ennoble the nature of the Earth by acceleration of its rotation by elimination of slowing down influence of Komety of Galley by it decompose.
22. The Invention of a way of improvement of the nature of the Earth artificial elimination of seasonal delays of its rotation.
23. The Invention of a way of input of amendments for the purpose of abolition of practice of redrawing up of the magnetic cards used in navigation.
24. The Invention of a way of division of character and a share of influence of subjective participants from mixed resultic object of the information on an example of solar activity.
25. The Invention of a principle of work soundless high-speed flying machines on a basis mutual repulsive influences of magnetic fields.

Топишмоқлар
Денгиз сувида яшар, одамни ғажиб ташар (а).
Бурни билан ер ковлар, уни йиртқичлар овлар (ч).
Маърайди, эмас қўчқор, баъзан соқоли ҳам бор (э).
Ҳайвонларнинг сараси, гўшти гўштлар барраси (қ).
Қоровулдек қўриқлар, болалар ундан қўрқар (и).
Йиқилмас отворсанг ҳам, эмасдир ҳеч ерда кам(м).
Қулоқмисан қулоқдир, ўзи жуда қўрқоқдир (қ).
Оғир юклар кўтарар, жуда ишчан, лақаби хар (э).
Хўп айёр, думи бароў, кўзи ёнади сариқ (т).
Очкўз. кулранг. кирроқ, мақсади сени емоқ (б).
Катта, яшил, туки йўк, пишса ичи қизил тўқ (т).
Тухумсимон чўзинчоқ, пишса керакдир пичоқ (қ).
Оти оъ дан бошланар, еб данаги ташланар (о).
Ям-яшил, шакли чўзик, пишса ҳамки маза йўқ (б).
Қуритиб қилар ўзин, аввали керак узум (м).
Ширин, нордон ва аччиқ, ноъми бўса қизғанчиқ (о).
Отганга отилади, йил буйи сотилади (о).
Жуда семиз, туки йўқ, гўё сувдир, юки йўқ (т).
Майда, қизил, думалоъ, ундан қилар мураббоъ (о).
Руслар "алча" аташар, ебоқсанг тиш қамашар (т).
Болишсимон, майдадир, ич кетарга фойдадир (ж).
Тожик ҳалки "каду" дер, уни қонбосимлар ер (қ).
Серсув, қовин мисоли, мевалар ичра боли (ш).
Пишса боллар тош отар, қоғозга ўраб сотар (н).
Африкадир ватани, фантасимондир таъми (а).
Шакли ўхшар анжирга, есанг, боргин Алжирга (м).
Ичимлик ноъми ундан, есанг, нордондир чиндан (л).
Баҳор, ёзу-қиш деса, мевасин бўлар еса (ў).
Ноъмин султон дейишар, хомлигида ейишар (к).
Кам е - мийянгга фойда, зарар кўп еган жойда (ё).
Пўк сабзавот якуни, ерлар уруғин уни (б).
Ичи бўшу, шар эмас, кўпчилик севиб емас (б).
Мазаси йўқ демаслар, негадир кўп емаслар (л).
"Ёмон одам"миш оти, сабзавот асли зоти (р).
Палов билан ейишар, баъзан нок ҳам дейишар (т).
Ердан суғуриб ерлар, ўрислар "репа" дерлар (ш).
Дейишар "олтин қозик", барчага яхши озиқ (с).
Бу сабзавот салатбоп, ерлар тўғраб шакароб (п).
Доъри деган ноъми бор, емагин зинхор, захар (г).
Данакларнинг нағзидир, еяр жойи мағзидир (б).
Барги гўё шафтоли, ўзи мағизлар боъли (б).
Илк баҳорда ейилар, топингчи, не дейилар (д)?
Ноъмида балиғи бор, чодирсиз тутмас зинхор (т).
Ўзи мисли бўёқдир, қон босимга иноқдир (ш).
Усти қизил, ичи оқ, қон босимга ўч чатоқ (ж).
Хусни ва атири бор, қайчисиз узмас зинхор (а).
Онаси токдир албат, меваси ширин-шарбат (у).
Судраб юрасан уни, уйингда куну-туни (ш).
Каттаю олчадака, демак олчага ака (ш).
Олчага яқин зотли, меваси жуда тотли (г).
Терилар ва узилар, кейин даста тузилар (г).
Ҳар нарсага бошдир у, нону,чою, ошдир у (п).
Моълу-мулкинг сақлайди, ўз нархини оклайди (қ).
Усиз уйинг кўчадир, холингдан не кечадир (к).
Кўнглинг тўқ, бўлса сенда, ҳеч ишинг бўлмас канда (с).
Фикрингни сақлаб берар, йўқлиги катта зарар (қ).
Саводлилар тебратар, йўқса ақлига хатар (қ).
Ўзи аслида бўёқ, ҳамма ишлатар бироқ (с).
Гапинг хатга туширар, жилдларингни шиширар (р).
Ўқиш билганга бойлик, билмаганга гадойлик (к).
Мисоли катта чўнтак, усиз бозорчи − тентак (х).
Унутма, бўлгин зийрак, у сенга доим керак (д).
Ҳам доъридир, ҳам овқат, Ибн Синога мадад (к).
Бўлса шамол бу шоввоз булутга қилар парвоз (в).
Шода-шода, донадор, қора ва қизили бор (с).
Тутсимон, ранги пушти, айтинг июнда пишти (м).
Пишганда ранги қора, типратиконмуш қара! (м).
Ноъмида бўғин бор "най", емоққа жуда қулай (қ).
Банкаларда сотилар, куз фаслида тотилар (д).
Катта уй, хоналар бор, ичида доъналар бор (а).
Пишса пачоқ вужуди, еса шириндир жуда (а).
Олийжаноб жонивор, садоқатли, беғубор (от).
Шохи дарахтга ўхшар, ўзи шимолда яшар (б).
Ерда чўзилиб ётар, ўлжасин тирик ютар (и).
Бадбашара, сакрайди, худди қушдек сайрайди (қ).
Жуда секин юради, тегсанг тошдек туради (т).
Махлуқларнинг соқови, сизга овларнинг ови (б).
Учади, мўйлови бор, баъзан сигирдек шохдор (қ).
Ўзи тирик, майдадир, ҳеч нарсага фойдадир (ч).
Уй учар хашароти, хираликдир одати (п).
Боқмок учун фойдадир, гоҳ сувда, гоҳ лойдадир (ў).
Қўш оёқли гавдаси, сигирсимон фойдаси (т).
Чўлдан зур ини бўлмас, ётмаса минибўлмас (т).
Тўрт оёқли катта от, фойдасидан йўқ нажот (ж).
Бияси, қулуни бор, зўр беқасам тўни бор (з).
Қўли қўллар калтаси, қорнида бор халтаси (к).
Қанотсиз учаверар, ёнғоқ чақишга чевар (о).
Тўқай ичра ўсади, барги қўлинг кесади (қ).
Ўзи эрур келгинди‚ кўпдир‚ еларинг энди!

89 та.